Uzbek Tigers: Шаҳрам Ғиёсов - Вей Лиу Сен Ван жангидан фотогалерея

“World Series of Boxing”нинг C гуруҳидан ўрин олган навбатдаги бокс кечасида “Uzbek Tigers” Хитойнинг “China Dragons” жамоасига қарши рингга кўтарилди. Бокс кечасининг навбатдаги жангида 69 кг вазн тоифасида Риода ўтказилган 2016 йилги ёзги Олимпиада совриндори Шаҳрам Ғиёсов “China Dragons” аъзоси Вей Лиуга қарши рингга кўтарилди ва у ҳам 3-0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.