Надия Дусанова халқаро мусобақаларда иштирок этмоқда

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчимиз Надия Дусанова халқаро мусобақалардаги иштирокини давом эттирмоқда. 

Куни кеча Эрон пойтахтида ёпиқ иншоотларда ўтказилган Осиё чемпионатида ғалаба қозониб қайтган Надия Словакияда халқаро мусобақада иштирок этди. Ушбу йўналишда дунёнинг энг кучли атлетлари билан беллашган Дусанова мусобақада 184 см натижа қайд этди. Халқаро енгил атлетика федерацияси (ХЕАФ) байроғи остида мусобақаларда иштирок этаётган россиялик Мария Ласицкене ушбу турнирда ғалаба қозониб, ўз фаолиятида қаторасига 33-ғалабасини қўлга киритди. Энди вакиламиз Чехияга йўл олди ва яқин кунлар ичида яна бир халқаро турнирда ўз омадини синаб кўради. 

Банска-Бистрица, Словакия

Баландликка сакраш, аёллар

1. Мария Ласицкене (ХЕАФ) – 2,02
2. Леверн Спенсер (Сент-Люсия) – 1,94
3. Алессиа Трост (Италия) – 1,91

3. Михала Хруба (Чехия) - 1,91 ...

7. Надия Дусанова (Ўзбекистон) - 1,84 ...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!