Шоҳжаҳон Эргашев талабалар билан учрашувда борини айтди

  • 11 февраль, 2018, 22:57
  • 0
  • Бокс

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев билан учрашув ўтказилди.

Унда талабалар ва Шоҳжаҳон очиқ мулоқотга киришди.

Тардбирда боксчимиз жангларда қандай ғалабага эришгани ва профессионал боксдаги фаолияти олдидан қандай йўл босиб ўтгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мен бу кунга қадар кўп қийинчиликларни бошимдан ўтказдим ва ҳозирда улардан мардонавор ўтишга интилмоқдаман. Ҳаваскор боксчи сифатида ўз вазн тоифамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эдим. Бироқ айрим сабабларга кўра нуфузли мусобақаларда қатнаша олмадим. Бу ҳақда фақатгина чемпионлик камарини қўлга киритганимдан сўнг айтаман. Мен рақиб танламайман ва жангда ғалаба қозониш учун бор имкониятимни ишга соламан”, деди Шоҳжаҳон.

Тадбирда Шоҳжаҳон отаси ҳақида ҳам гапирариб ўтди.

“Отам, Абдусами Эргашев менга барча шароитни қийналиб бўлса-да, яратиб берди. У боксчи бўлишим учун катта ҳисса қўшган ягона одам ва мен унинг биринчи ҳамда оҳирги шогирдиман. Мен эришаётган ғалабалар отамники. Дадамнинг доно маслаҳатлари ва қўллаб-қувватлаганлари учун ҳозирда ўз вазнимда дунёнинг ўн иккинчи боксчисига айландим”, - дейди Шоҳжаҳон.

Тадбир сўнгида Шоҳжаҳон Эргашев билан талабалар эсдалик учун суратга тушди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!