Азизбек Абдуғофуровнинг кейинги рақиби африкалик боксчи бўлади

481

Азизбек Абдуғофуровнинг кейинги рақиби африкалик боксчи бўлади

Профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров ўзининг навбатдаги жангини 17 март куни Малайзиянинг Селангор шаҳрида ўтказади. Жанг саккиз раунд этиб белгиланган.

Мазкур беллашувда ҳамюртимизга Жанубий Африка Республикаси вакили Алфонсо Тиссен рақиблик қилади. Бу боксчи 2013 йил профессионал рингга кириб келган ва шу вақтга қадар 13 та жангдан 10 тасини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, яна 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Азизбек ҳисобида эса 9 та жанг бўлиб, боксчимиз уларнинг барчасида рақибларини мағлуб қилган. Шулардан 4 таси накаутдир.

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.