Уайлдер Мейвезер рекордларини янгиламоқчи

  • 7 январь, 2018, 15:15
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер мағлубиятсиз жанглар бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер рекордини янгиламоқчи. Мейвезер ҳисобид 50 ғалаба мавжуд бўлса, Уайлдер айни дамда 39 жангда зафар қучган.

Мен ўз олдимга Мейвезернинг мағлубиятсиз рекордини янгилашни мақсад қилдим. Ҳозир мен фақатгина фаолиятимнинг энг юқори чўққисига чиқяпман. Бу барча рекордлар аниқ забт этилади. Мен бунинг ортидан қувмайман, аммо бу натижа ёмон бўлмасди. Мен ҳаттоки, ёши катта жаҳон чемпиони Жорж Форменни ҳам қувиб ўта оламан, – дея Уайлдернинг сўзларини келтиради Yahoo нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!