Андижон вилояти ҳокими кубоги. "Андижон" "Норин"дан устун келди

Аввал хабар берганимиздек бугун Андижонда вилоят ҳокими кубоги мусобақаси старт олди. Жами 12та жамоа иштирок этиши режалаштирилган ушбу турнирнинг гуруҳ босқичи илк турида янги мавсумда Про-лигада ўзаро рақобатчи бўладиган “Андижон” ҳамда “Норин” жамоалари кураш олиб боришди.

Қизиқарли кечган учрашув тақдири меҳмонлар ҳимоячисининг автоголи эвазига ҳал бўлди ва “Андижон” 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳида “Норин” ва “Андижон”дан ташқари шунингдек “Шахрихон” (Шахрихон) ҳамда“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) жамоалари ҳам жой олишган. Қолган гуруҳлардаги баҳсларга ҳам старт берилди.

Андижон вилояти ҳокими кубоги – 2018.

“Андижон” (Андижон) – “Норин” (Ҳаққулобод) 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!