“Бавария” Хамеснинг трансферини “Реал”дан сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли бўлган Хамес Родригеснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Мюнхенликлар Колумбия терма жамоаси аъзосини 13 млн евро эвазига икки йилга ижарага олишган эди.

Унинг шартномасида эса 42 млн евро тўлаб трансфер ҳуқуқини сотиб олиш мумкинлиги қатд этилган.

Хабарда айтилишича, немис клуб раҳбарияти 26 ёшли Хамеснинг ўйинидан қониқиш ҳосил қимоқда ва у яна шундай руҳда ўйнашда давом эца, унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!