Ҳамюртларимиз Шри-Ланка вакилларига «мастер класс» ўтиб берди (Фото)

Душанбе: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати саралаш босқич баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади. Ҳар икки бўлимда бештадан гол киритган ҳамюртларимиз ўйин давомида Шри-Ланка вакилларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Помир стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашувда рақиб жамоа футболчилари Умиджон Эргашов қўриқлаётган дарвоза ҳудудига яқинлашиш тугул, бирор маротаба ҳам аниқ зарба бера олмади.

 

Шуниси ажабланарлики, ўйиндаги ҳисоб йириклашиб борган сари Шри-Ланка ёшлари вақт чўзишни бошлаб юборишди. Мақсад битта – бунданда шармандали ҳисоб билан мағлуб бўлмаслик. Аслида ютқазаётган жамоанинг ўйин вақтини атайлаб чўзиши ўзи бир шармандалик.

Хулоса қилиб айтганда, Александр Мочинов мураббийлиги остидаги ёшлар терма жамоамиз бугун чиройли ўйин намойиш этди ва ортиқча қийинчиликсиз рақибларини янчиб ташлади.

The Sokhibov
Душанбе шаҳри

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!