Ибрагимович бундан уч ҳафта олдин АҚШ клуби билан шартнома имзолагани маълум бўлди

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович бундан уч ҳафта муқаддам АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби билан шартнома имзолагани маълум бўлди.

Бу ҳақда L’Équipe нашри МЛС раҳбарияти билан сухбатдан сўнг хабар тарқатган. Бироқ, 36 ёшли швециялик футболчи янги жамоасига қачон қўчиб ўтиши номаълум. У март ойида АҚШ чемпионати бошланганидан сўнг “Гэлекси”га кетадими ёки АПЛ якунланганидан кейинми бу ҳозирча аниқ эмас.

Маълумот учун, Ибрагимович жорий мавсум премьер-лигада бор йўғи 5та учрашувда иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!