Исмоил Гонсалвеш: "Пахтакор"нинг ўйини Европа футболига ўхшаш

Хабарингиз бор, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни айни кунларда БААда олиб бормоқда. Куни кеча "шерлар" маҳаллий "Ал Дафра" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

"Пахтакор"нинг португалиялик ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш эса ушбу ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Яхши ўйин бўлди. Биз ғалаба қозондик. Рақибга нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатдик. Мураббий томонидан берилган тактик кўрсатмаларни уддалашга интилдик.
Жамоадошларим ўйин услубига кўникишимда катта ёрдам беришмоқда. Барча илиқ кутиб олди ва бу осон кечмоқда.

"Пахтакор" намойиш этадиган футбол услуби Европа футболига ўхшаш. Мураббий шу услубни маъқул кўради. Шу сабабли унга мослашиб боряпман", - деб таъкидлади Гонсалвеш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!