Легионерларимиз. Ҳайдаровнинг жамоаси ўз майдонида ғалаба қозонди

Бугун БАА Про-лигасида 14-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби ўз майдонида “Дибба Ал-Фужайра”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ҳайдаров учрашув қайдномасидан ўрин олмади.

БАА Про-лигаси. 14-тур

“Ажман” – “Дибба Ал-Фужайра” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!