ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси Австралия клубига имкон қолдирмади

Ҳозиргина ОЧЛ 2-тури доирасида “F” гуруҳидан ўрин олган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда Австралиянинг “Мельбурн Виктори” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 89-дақиқада заҳирага олинди.

Бу турдан  сўнг "Шанхай СИПГ" жамғарган очколар сони 6 тага етди ва жамоа гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди.

ОЧЛ. 2-тур

“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Мельбурн Виктори” (Австралия) 4:1 (2:0, 2:1)

Голлар: Халк (27 пенальтидан), Ву Леи (41), Оскар (47, 77) – Бериша (69 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!