“Ювентус” “Лион” тўпурарига кўз тикмоқда

 

Франциянинг “Лион” жамоаси ҳужумчиси Александр Ляказетт “Ювентус” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

L`Equipe нашри тарқатган маълумотларга кўра, туринликлар франциялик 25 ёшли футболчи учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр. Аввалроқ “Барселона” жамоаси ҳам франциялик тўпурарга қизиққан эди.

Ляказетт “Лион”ни тарк этишга тайёр эканини билдирган, аммо каталонияликлар сафига қўшилса, етарлича ўйин амалиётига эга бўлмасликдан хавфсирамоқда.

Ушбу мавсумда Александр Ляказетт 1-Лиганинг 19 ўйинида 18 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилган. У мамлакат чемпионати тўпурарлари рўйхатида ПСЖ форварди Эдинсон Каванидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!