ЕЧЛ. "Реал" ПСЖга ирода нима эканлигини кўрсатди

1153

ЕЧЛ.

Ҳозиргина ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Даставвал, 33-дақиқада Рабьо ҳисобни очган эди. Биринчи бўлим сўнггида Роналду пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим сўнггида эса Криштиану ҳамда Марселолар томонидан киритилган голлар эвазига “Реал” иродали ғалабага эришди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

“Реал” (Испания) – ПСЖ (Франсия) 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 33 Рабьо, 1:1 – 45, пенальти Роналду, 2:1 – 83 Роналду, 3:1 – 86 Марсело.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабьо, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).

Огоҳлантиришлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78).