Фурқат Ҳасанбоевнинг жамоаси ОФК кубогини тарк этди

Кеча ОФК кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фурқатжон Ҳасанбоев фаолият олиб борадиган Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби ОФК кубоги плей-офф босқичи доирасида ўз майдонида Туркманистоннинг "Ахал" жамоасини қабул қилди.

Ушбу ўйинда туркманистонлик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз эса 64-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Биринчи ўйинда "Ахал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди ва энди Ровшен Мередов бошқарувидаги "Ахал" икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда саралашнинг кейинги босқичига йўл олишди.

ОФК кубоги. Плей-офф босқичи. Жавоб ўйини

«Хўжанд» (Тожикистон) – «Ахал» (Туркманистан)  0:2

Голлар: Везиргелди Ильясов, 49 (0:1), Сулейман Мухадов, 52 (0:2).

Амалга оширилмаган пенальти: Мурат Аннаев («Ахал»), 77 – дарвозабон.

«Хўжанд» (Тожикистон): Алексей Матросов, Фирдавс Чакалов, Хуршед Бекназаров, Далерджон Тухтасунов, Манучехр Ахмедов, Эхсон Бобоев, Абдусамад Ходжибаев, Хикматулло Расулов (Фуркатжон Хасанбоев, 64), Сергей Чеботарев (Агблей Джонс, 60), Джахонгир Эргашев, Дилшод Бозоров (Амирджон Рахимов, 83).

«Ахал» (Туркманистан): Ботир Бабаев, Гуйчмурат Аннагулиев, Гурбангули Аширов, Мурат Аннаев, Сулейман Мухадов, Гуванч Абилов, Сулаймон Оразов, Дидар Хожиев, Бегенч Акмамедов, Везиргелди Ильясов, Хошгельди Ходжовов.

Огоҳлантиришлар: Фирдавс Чакалов, Жахонгир Эргашев , Везиргелди Ильясов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!