Марадона “Динамо”да!

Про-Лига баҳсларига Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркиби кучайтирилиши режалаштирилган.

Жамоа сафида тажрибали ярим ҳимоячилар Дилшод Шарофутдинов ва Илҳом Юнусов келиб қўшилгани ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Самарқанд жамоаси таркибига янги футболчи Марадона Сафаров келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Машъал» клуби тарбияланувчиси саналмиш Марадона Сафаров ўтган мавсумнинг биринчи даврасини «Машъал», иккинчи даврани эса «Шўртан» клуби сафида ўтказган эди. 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозирча, жамоа кўригида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!