Месси инглиз клубларига гол уриш бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилади

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки учрашуви доирасида “Челси” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Учрашувда Лионель Мессининг 75-дақиқада киритган голи каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Эътиборлиси, аргентиналик форвард бу билан инглиз клублари дарвозасига киритган голлари сонини 18тага етказиб олди ва бу борада ўзи ўрнатган рекордни янада яхшилаб олди.

Ушбу кўрсатгич бўйича кейинги ўринларни Криштиану Роналду (11), Томас Мюллер (9), Самуэль Это'О (8), Ривалдо (8) ва Эдинсон Кавани (8) каби футболчилар эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!