"Пахтакор" Сергеевнинг жамоасини қай тариқа мағлубиятга учратди? (видео)

Аввал хабар берганимиздек янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттираётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби кеча навбатдаги назорат баҳсини ўтказди.

Бу сафар тошкентлик "шерлар"га жамоанинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолият олиб бораётган БААнинг “Ал Дафра” клуби рақиблик қилди.

Мазкур ўйинда Гриффитс ҳамда Гонсалвешлар томонидан киритилган голлар эвазига “шерлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!