"Пахтакор" Туркияга йўл олди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Белек шаҳрига ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун жўнаб кетди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича "шерлар"нинг дастлабки хориж йиғини 21 январгача давом этади. Йиғин давомида 7, 11, 15 ва 20 январь кунлари назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Йиғинга 25 футболчи олиб кетилди. "Пахтакор"нинг Ўзбекистон U-23 терма жамоасига чақирилган футболчилари эса Хитойдаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига келиб қўшилишади.

Ушбу йиғинга қуйидаги футболчилар йўл олишган:

Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев.

Ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Акмал Шораҳмедов.

Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Достон Иброҳимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Гиди Канюк, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Собит Синдаров, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев.

Ҳужумчилар - Жасур Ҳакимов, Шоҳрух Махмудҳожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!