"Пахтакор"нинг янги стадиони учун ЖЧ-2018 ўйингоҳларининг асосчи компаниялари ўз лойиҳаларини беришди

"Пахтакор" клуби раҳбарияти янги стадионни қуриш учун компаниялар томонидан таклиф этилган лойиҳаларни ўрганиб чиқишни давом эттиряпти. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирги кунгача 10 компания ўз лойиҳасини тақдим қилган:

  1. Arena.com (Германия) – лойиҳалари: «Зенит Арена», «Maksimir».
  2. Oberhofer (Австрия) – лойиҳалари: «Bunyodkor stadioni», «Forumlar saroyi» (Ўзбекистон).
  3. Арена лойиҳа институти (Россия) – лойиҳалари: «ЦСКА», «Локомотив», Сочи марказий олимпия стадиони (Россия).
  4. Akay Constractions (Туркия) – лойиҳалари: «Antalya Stadium», «Fenerbahce» (Туркия).
  5. Ronesans Proje (Туркия) – лойиҳалари: «Treblus» (Хорватия).
  6. Siemens (Германия) – лойиҳалари: «Лужники», «ЦСКА», «Фишт», «Краснодар», «Ахмат Арена» (Россия).
  7. Saraiva Associados (Португалия) – лойиҳалари: «Baghdad Stadium» (Ироқ), «Naval Maio Soccer Stadium» (Португалия).
  8. Magnum (Россия) – лойиҳалари: «Крилатское» спорт тайёргарлик маркази, Ирина Винер-Усмонова халқаро спорт академияси (Россия).
  9. Sepeco Construction (Туркия) – лойиҳалари: саноат объектлари, меҳмонхона мажмуалари.
  10. Meinhardt (Сингапур) – лойиҳалари: «Al-Sunbula Stadium» (Ироқ), Қувайт олимпия қишлоғи, «Baghdad Arena» (Ироқ).

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" расмий сайтида халқаро танлов эълон қилинганди. Якунда биз унда иштирок этиш учун бир неча аризалар қабул қилдик.

Яқин вақт ичида клуб раҳбарияти янги стадион қурилиши лойиҳаси учун энг яхши вариантни танлаб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!