Боку-2017: Гимнастикачиларимиз ҳам саралаш босқичини муваффақиятли якунлашди

Хабарингиз бор, Озарбойжон пойтахти Боку шаҳри 12-22 май кунлари оралиғида ўтказиладиган  Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган бадиий гимнастика баҳслари ўз якунига етди. Хусусан, ҳалқа ва копток бўйича бажалирган машқларда ҳамюртлармиз ўз иштирокларини якунлашди.

Хусусан, Анастасия Сердюкова ҳалқада 16.300 копток билан бажарилган машқаларда 15.900 баллни қўлга киритган ҳолда, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Сабина Тошкенбоева ҳалқа билан бажарилган машқларда 14.850, Нуринисо Усмонова копток билан бажарилган машқларда 15.000 балнни қўлга киритган ҳолда, саралаш босқичини муваффақиятли якунлашди.

Қайд этиш жоиз, эртага иштирокларини тасма ва булава билан бажариладиган баҳсларда давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!