Шарофиддин Лутфуллаев Парижда кумуш медаль соҳиби бўлди

336

Шарофиддин Лутфуллаев Парижда кумуш медаль соҳиби бўлди

Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича Катта дубулға турнирининг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Мусобақанинг биринчи кун беллашувларида терма жамоа жамоамиз дастлабки медални қўлга киритди.

-60 килограмм вазн тоифасида финалга чиққан ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев чемпионлик учун кечган баҳсда япониялик Тору Шишемега имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан чекланди. Мусобақанинг иккинчи кун дастурида -81 килограмм вазн тоифасида яна бир вакилимиз Акмалжон Нажмиддинов ҳам баҳсларга киришади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.