Олимпия шон- шуҳрати музейида МТМ ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди

 

Бугунги кунда Ўзбекистона содир этилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар қаторида мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларига  қаратилаётган алоҳида эътибор энг долзарб масала бўлиб турибди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда мактабгача таьлим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ПҚ-27-07-сонли Қарорига асосан мактабгача таълим тизимида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 2018 йил 21 феврал куни Олимпия шон–шуҳрати музейида мактабгача таьлим муассасалари ходимлари билан ҳамкорликда “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни спортга қизиқтиришнинг самарали йўллари” номли тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда музей маъмурияти Sports.uz нашрига маълум қилди. 

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти қанчалик муҳимлигини билдириш.

Тадбирга янада аниқлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат Педогогика институти ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш марказининг мактабгача таълим йўналиши,  мактабгача таълим жисмоний тарбия йўриқчилари, жисмоний тарбия тингловчилари,  баркамол авлод болалар  маркази тўгарак рахбарлари тингловчилари хамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси аъзоларидан Енгил атлетика бўйича Параосиё ўйинлари ва халқаро турнир ғолиби Жасорат медали соҳиби Миран Сахаатов,  Енгил атлетика бўйича Ёзги паралимпия ўйинлари олтин медал совриндори Жасорат медали соҳиби Дониёр Солиев  иштирок  этдилар.  Тадбир қизиқарли ва мазмунли савол жавобларга бой бўлди. Бугунги тадбир “Соғ танда соғлом ақл”   мавзусида ўтказилди.

Мактабгача таьлим муассасаси ходимларининг ёш болалар айниқса жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жисмоний тарбия ва спортнинг ахамияти қанчалик зарурлиги хақидаги саволларига спортчилардан аниқ жавоблар олдилар. Олимпия шон-шуҳрати музейида бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. Музей келгусида “Болалар куни”, “Халқаро Олимпия куни” га бағишлаб янги лойихалар ишлаб чиқмоқда.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!