Суҳроб Раҳимбеков 23 феврал куни рингга чиқади

27 ёшли маҳоратли яккакурашчимиз Суҳроб Раҳимбеков ўзининг навбатдаги жангини 23 феврал куни ўтказади.

Аралаш яккакураш жанг санъатлари (ММА) бўйича ўтадиган турнир Россиянинг Янги Уренгой шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур жанглар кечасида 19 профессионал жанг бўлиши режалаштирилган.

Унда Суҳроб Раҳимбековга мезбон спортчи Даниял Зайналов рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!