Таэквондочилар Нукусда беллашди

 
Нукусда таэквондо (ITF) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
 
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош шаҳарлари ва Нукус тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридан 1991-1999, 2000-2003 йилларда туғилган 110 нафар ёш спортчи ўзаро баҳслашди.
 
Ўн беш вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақа якунида ўсмирлар ўртасида нукуслик Давлатназар Озодбоев, Бекмурза Фахриддинов, Наврўзбек Бектурғанов, Алишер Тўрабоев, Тўраниёз Ерниёзов, тахиатошлик Дилмуҳаммад Турдимуратов, Аброр Ишназаров, Чирчиқ шаҳридан Никита Ким, Азил Одилов, Темур Қурбонов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.
 
Қизлар ўртасидаги беллашувларда тахиатошлик Севинч ва Муниса Эгамбергеновалар, Мафтуна Абдуллаева, чирчиқлик Мўлдир Жумабоева, Фотима Алимова, нукуслик Дилноза Ортиқбоева, Айнура Жўлдасбоева, Меҳрибон Нуржонова рақибаларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!