Тошкентда ўтказилган профессионал жангларда Нурсултон Рўзибоев ғалаба қозонди

750

Тошкентда ўтказилган профессионал жангларда Нурсултон Рўзибоев ғалаба қозонди

Кеча Тошкентда аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича профессионал жанглар бўлиб ўтди. Унда ўнта жуфтлик ўзаро беллашди.

  • 60 кг вазн тоифасида икки ўзбекистонлик спортчи Искандар Мирзаев ва Жаҳонгир Нажмиддинов рингга чиқди. Унда Искандарнинг қўли баланд келди.
  • 65 кг вазнда эса Қаҳрамон Авезов тожикистонлик Алишер Каримовни мағлуб этди.
  • 70 кг вазнда эса тожикистонлик Умид Бобоев ҳамюртимиз Илҳом Арслоновдан устун келди.
  • 72 кг вазнда "Legion" клуби аъзоси Аҳрор Қаюмов пойтахтлик Икром Исроиловни ютди.
  • Қирғизистонлик Бурхон Алимбей уулу ва ўзбекистонлик Оловуддин Абдураҳмонов ўртасида 75 кг вазн тоифасида ўтган қарама-қаршиликда меҳмон спортчи зафар қучди.
  • 77 кг вазнда ўзбекистонлик Мўминжон Мамажонов қозоғистонлик Сардор Шамшиметов устидан ғалаба қозонди. 
  • 80 кг вазнда Жўрабек Қобилов қирғизистонлик Манас Темирбековга имкониятни бой берди.
  • 80 кг вазндаги яна бир жуфтликда Сирожиддин Эргашев чирчиқлик Толиб Толиповни мағлубиятга учратди.
  • 100 кг вазнда ўзбекистонлик Азамат Нутфуллаев қийин кечган баҳсда қирғизистонлик Бахтибек Эрматбек уулуга имконият қолдирмади ва жанг ғолибига айланди.
  • Кечанинг асосий тўқнашуви 85 кг тоифасида ўтказилиб, унда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев қозоғистонлик Алмазбек Эрматов билан куч синашди. Қизиқарли ўтган беллашувда Нурсултон фаолиятидаги навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.