Андижонда энг кучли самбочилар аниқланди

Андижонда самбо бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда 1998-99 йилларда туғилган спортчилар 6 аазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунларига кўра, Ойбек Усмонов (52 кг), Абдураҳмон Ҳабибуллаев (57 кг), Навруз Назаров (62 кг), Ҳусниддин Садирдинов (68 кг), Сардорбек Шаробиддинов (74 кг) ва Темур Комилтопов (84 кг) ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди.

Энди мусобақа ғолиблари самбо бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!