Нурмагомедов ва Фергюсон чемпионлик жанги олдидан учрашди

Россиялик аралаш яккакураш жанг санъталари устаси Хабиб Нурмагомедов ўзининг навбатдаги жангини 7 апрел куни енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсонга қарши ўтказади. Бу жанг мутлоқ жаҳон чемпионлиги учун бўлади.

Бу спортчилар Нью-Йоркдаги UFC 223 турниридан олдин ўзаро кўз уруштиришди. Мазкур матбуот анжумани 21 январ куни Бостон (Массачусетс штати)да ўтказилди. Бундан ташқари улар омма учун очиқ машғулот ҳам ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, UFC енгил вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Конор Макгрегордан чемпионлик камари тортиб олинди.

Конор узоқ вақт давомида ҳимоя жанги ўтказмаганлиги учун камар тортиб олинди. Қайтиш жангида у бирданига чемпионлик жангини ўтказиши керак, – дейилади ТАСС манбаси тарқатган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!