Cабина Шарипова ҳамда Лара Арруабаррена учрашувининг вақти ўзгарди

Аввал,  Россияда хотин-қизлар теннис уюшмаси - WTA томонидан “Premier” таснифига кирувчи “SSt. Petersburg Ladies Trophy– 2018” турнирининг саралаш баҳсларининг биринчи даврасида Сабина Шарипова испаниялик Лара Арруабарренага қарши кортга чиқади деб хабар берган эдик.

Соврин жамғармаси 733.900 АҚШ доллари бўлган мусобақадаги Сабина ва Лара ўртасидаги учрашувнинг вақти ўзгарди. Куни кеча мусобақа ташкилотчилари ушбу ўйинни Тошкент вақти билан 12:00 бошлашни режалаштирган эди. Бироқ, бугун саралаш баҳсларидаги барча учрашувларнинг вақти ўзгарди.

Энди Сабина ҳамда Лара ўртасидаги баҳс 20:30 дан сўнг бошланади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!