Люcи Шафаржова: Рожер Федерер мен учун қаҳрамон

Чехия теннисчи Люcи Шафаржова швейцариялик Рожер Федерерга бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Мен ўзимнинг фаолиятимдан мамнунман. Мен теннисни яхши кўраман, лекин ҳали ҳам орзум ва мақсадларим бор.

Аслида Рожер Федерердан маслаҳат олишни истайман. Тананинг шакли ва иш қобилиятини сақлаб туриш нуқтаи назаридан уни қаҳрамон деб аташ мумкин.

Лекин менимча, барчамизга тиббиёт, физиотерапия ва фитнес дунёсидаги ўзгаришлар ёрдам берди. Энди ҳар бир киши узоқроқ тенис ўйнаши мумкин", - дейди Люси.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!