Сабина ва Ясмина ливанлик теннисчиларни "доди"ни берди

Теннис бўйича аёллар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати дея эътироф қилинадиган Федерациялар кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралар баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари Баҳрайнда ўтказилмоқда.

10 февраль кунига қадар ўтказиладиган мазкур мусобақада  Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Ливан ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳ баҳсларида терма жамоамиз биринчи ўйинини Ливанга қарши ўтказмоқда.

Яккалик баҳсларда Ясмина Каримжонова Нэнси Каракийни 6:2, 6:0, Сабина Шарипова эса Хода Ҳабибни 6:0, 6:1 ҳисобида енгди.

Айни дамда Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари жуфтлик баҳсларида куч синашмоқда. Унда Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова тандеми Сара Нассиф ва Нэнси Каракийга қарши куч синашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!