"Дакар-2017": Пойга Аргентинада бошланиб, Боливияда тугади

 
"Дакар-2017" раллисининг тўртинчи босқич пойгалари Аргентинадаги Сан-Сальвадор-де-Жужуй шаҳридан бошланиб, Боливиянинг Тупица шаҳрида якунланди. Умумий масофаси 521 километр бўлган бу босқич пойгачилар учун ўта мураккаб шароитда ўтди.
 
Мусобақа якунига кўра, мотоцикллар баҳсида КТМ мотоциклини бошқарган Маттиас Валькнер, квадроцикллар пойгасида Вальтер Носилье, юк машиналари ўртасида "Ивеко" пилоти Жерар де Рой, йўлтанламас машиналар беллашувида "Пежо" вакили Сириль Депре маррага биринчи етиб келди.
 
 
- Биз бу босқичда кам хатога йўл қўйганимиз учун ғолиб чиқдик, - деди Жерар де Рой. - "КАМАЗ"лардаги рақибларимиз ҳам катта тезликда юрди. Бироқ улар навигациядаги хатолар туфайли ортда қолиб кетди.
 
"Дакар-17" пойгалари 12 та босқичдан иборат бўлади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!