Раньеридан норози бўлган Англия чемпиони "Кристал Пэлас"ни танлади

 

Ўтган йили Англия премьер-лигасида чемпион бўлган "Лестер Сити" футболчиси Жеффри Шлупп клубни тарк этадиган бўлди.

Ўйин амалиёти камлиги учун бош мураббий Клаудио Раньеридан норози бўлаётган 24 ёшли ганалик чарм тўп устаси "Кристал Пэлас" жамоасига қўшиладиган бўлди. "Кристал Пэлас" Шлупп учун 12 миллион фунт таклиф қилмоқда ва трансфер тез кунларда амалга оширилади.

Жеффри Шлуб жорий мавсум АПЛда атиги тўртта учрашувда майдонга тушиб, жами 139 дақиқа ўйнади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!