Йоанна Енджейчик: Мен май ойида камаримни тортиб оламан

14 ноябрь,2017, 12:12 155

 Йоанна Енджейчик: Мен май ойида камаримни тортиб оламан

UFCнинг собиқ чемпиони Йоанна Енджейчик навбатдаги жангида чемпионлик камари учун курашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Енджейчик 4 ноябрь куни Роз Намаюнасга қарши ўтган баҳсда нокаутга учраб, имкониятни бой берган ва чемпионлик камаридан айрилган.

– Ўйлайманки, UFC ва Дейна Уайт учун кўплаб ишлар қилганман. Шу сабабли ҳам мен Намаюнасга қарши реванш олишга лойиқман.

Ишончим комилки, май ойида мен яна чемпион бўламан. Мени сўзларимни яхшилаб эслаб қолинг! Агарда камар Роз Намаюнасда бўлмаса ҳам, мен уни тортиб оламан, – дейди Йоанна Енджейчик.

Sports.uz

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.