Андижонда қўл жанги бўйича профессионал жанглар ташкил қилинди

 19 сентябрь куни Андижон шаҳрида жойлашган Олимпия заҳиралари коллежида  Қўл жанги бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари старт олган эди. Ушбу турнир 23 сентябрга қадар давом этади.

Куни кеча чемпионатнинг расмий очилиш маросими ва R-1 версияси бўйича профессионаллар ўртасидаги жанглар бўлиб ўтди.

Унда  62 кг. вазн тоифасида  Санжар Абдуҳошимов (Тошкент шаҳри.),  67 кгда Муҳаммадали Исмоилов (Мудофаа вазирлиги) ,73 кгда Ислом Зайнобиддинов (Навоий вилояти) ва 80 кг вазнда Муслим Хотамов (Миллий гвардия) ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!