12-17 декабрь кунлари ўсмирлар ўртасида ЎФФ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади

Шу йилнинг 12-17 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Мусобақада жами 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади.

“А“ гуруҳи: “Локомотив”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Спартак”

“В” гуруҳи: “Насаф”, “Машъал”, “Андижон” интернати, “Нефтчи”

Мусобақага қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Шу куни мусобақада иштирок этувчи жамоалар мандат комиссиясидан ҳам ўтишади.

ЎФФ Кубоги мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад янги ташкил этиладиган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор селекционерлар турнирни кузатиб бориши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!