16 декабрь куни барча вилоятларда дзюдо бўйича мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан 2018 йилнинг 16-19 январь кунлари 2001-2002 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади.

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатидан кўзланган мақсад мамлакатимизда ўсмирлар ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган дзюдони янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни саралаб, терма жамоа сафига қўшишдир.

Чемпионатни юқори савияда маҳоратли ёш спортчилар ўртасида ўтказиш учун жорий йилнинг 16 декабрь куни мамлакатимизнинг барча вилоятларида мазкур спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!