17 ёшли "Краснодар" тарбияланувчисининг Европа лигасидаги дебют голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Хабарингиз бор кеча Россиянинг “Краснодар” клуби УЕФА Европа лигаси 3-саралаш раундида Даниянинг “Люнгбю” клубига қарши майдонга тушди.

Россияда бўлиб ўтган дастлабки учрашув тақдирини краснодарликларнинг 17 ёшли тарбияланувчиси Муҳаммад Шапи Сулаймонов киритган гол ҳал этди.

Айтиш лозимки, 1999 йилда таваллуд топган ушбу футболчи учун ушбу баҳс еврокубоклардаги дастлабкиси бўлди. У Ўтган мавсум Россия премьер-лигасида бор йўғи 1та учрашув ўтказган эди.

Қуйида Сулаймоновнинг киритган ғалаба голини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!