18 ёшли Алекс де Минаур ўз рекордини янгилади

Австралия қитъасининг кўплаб шаҳарларида нуфузли теннис мусобақалари ўтмоқда.

18 ёшли Алекс де Минаур Сиднейда ўтказилаётган мусобақанинг биринчи даврасида испаниялик Фернандо Вердаскони 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, АТР турнирларининг асосий тўр баҳсларидаги тўртинчи ғалабасига эришди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, де Минаур 2018 йилги мавсумнинг тўққиз кунида тўрт маротаба ғалаба қозонди. У 2017 йилда бор йўғи иккита ўйинда зафар қучган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!