19 ёшли Мбаппе ЕЧЛ тарихига кирди(видео)

13 сентябрь, 01:23 839

19 ёшли Мбаппе ЕЧЛ тарихига кирди(видео)

 

Айни дақиқаларда ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган Шотландиянинг "Селтик" ҳамда Франциянинг ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.

Париж клубининг янги аъзоси Килиан Мбаппе ушбу ўйинда гол киритишга муваффақ бўлди ва рекорд ўрнатди. 19 ёшли футболчи икки жамоа сафида ушбу ёшда бўла туриб, гол киритиган энг ёши кичик футболчи сифатида тарихда қолди.

Мбаппе ўтган мавсум "Монако" сафида ҳам бир қанча голлар киритишга муваффақ бўлган эди.

Айни дақиқаларда ушбу ўйиннинг иккинчи бўлими давом этмоқда. Ҳозирча меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишмоқда.

Қуйида Мбаппенинг "кельтлар" дарвозасига киритган голини томоша қилишингиз мумкин бўлади.