2019 йил ЕЧЛ финали қаерда ўтади? (фото)

Мадрид шаҳридаги "Атлетико" жамоасига тегишли бўлган "Ванда Метрополитано" стадиони келгуси мавсум бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалига мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда УEФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари 2019 йил Европа Лигаси финалига мезбонлик қиладиган стадион номи ҳам маълум бўлди. Унга кўра, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида жойлашган "Олимпия" стадиони Европада нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи халқаро турнир финалини қабул қилади.

2019 йилги УEФА Суперкубоги баҳси эса Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган "Бешиктош"га тегишли бўлган аренада ўтади.

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ финали эса Будапештдаги "Ференцварош" стадионида ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!