45 ёшли теннисчи етти йилдан сўнг илк ғалабасини нишонлади

 

 

Баҳрайннинг Манама шаҳрида Халқаро теннис федерацияси - ITF мусобақалари тақвимига кирувчи халқаро теннис турнирида тарихий воқеа кузатилди.

Марокашлик машҳур теннисчи Юнус Ал-Айнауий 2010 йилдан буён илк маротаба ғалабага эришди. 45 ёшли теннисчи аслида 2010 йили катта теннис билан хайрлашганди. Бироқ, ўтган йили кортга қайтгач, ҳали ғалаба қозонолмай келаётганди.

Юнус Манамадаги турнирнинг дастлабки босқичида австриялик Бренд Косслерни 6:4, 2:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!