8,10,12 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида шахмат мусобақаси қизғин тус олмоқда (фото)

Пойтахтимизда шахмат бўйича 8-12 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда икки юздан зиёд шахматчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Саккиз ёшли болалар ўртасидаги баҳсларда Алихон Авазхонов, Ҳумоюн Бекмуродов, Ҳумоюн Синдоров, Шаҳром Каримов, Муҳаммадиқбол Анваржонов, Асрорбек Омонов, Шерали Равшанов, Хондамир Элмирзаев икки очкодан жамғарган. 

Афрўза Ҳамдамова, Дилнура Азаматова, Махфуза Бобожонова, Гулҳаё Мажидова, Шарофат Сайдалиева, Муслима Ҳамидова ва Моҳинур Эргашалиева ҳам икки партияни ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ўн ёшгача болалар баҳсида Исломбек Синдоров, Султон Турсунов, Абдулбосит Шарифжонов, Расулбек Абдуллаев, Акобирхон Сайдалиев ва Умархон Фахриддинхўжаев мусобақани мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Гулдона Каримова, Рухшона Раҳимбердиева, Нозимахон Дилмуродова, Муяссар Мирзааҳмедова, Муслима Хайруллаева ва Барчиной Шокиржонова ҳисобида икки очкодан бор. 

Ўн икки ёшгача иштирокчилар ўртасида Жавоҳир Синдоров, Ҳадиятулло Муҳаммедов, Шоҳжаҳон Усмонов, Олмос Раҳматуллаев, Файзулла Ҳалимжонов, Мирфайз Суннатов, Мафтуна Бобомуродова, Моҳинур Ҳабибуллаева, Омина Назарова, Муслима Абдумаликова, Рухшона Абдушукурова, Рухшона Башриддинова ва Сабина Собирова пешқадамлар сафида бормоқда. 

 

 

(Манба:uza.uz)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!