А Серия. “Ювентус” “Болонья”ни янчиб ташлади

 

Италия чемпионати 19-турида “Ювентус” ўз майдонида “Болонья” футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли кечган ўйинда туринликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Гонсало Игуаин ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқада Дибала пенальтидан гол урди.

54-дақиқада Игуаин ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди. Мазкур гол ўйинда сўнггиси бўлди ва “Ювентус” ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.

Ювентус – Болонья 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар:  1:0 – 7 Игуаин, 2:0 – 41, пенальти Дибала, 3:0 – 54 Игуаин.

Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Бардзальи, Кьеллини, Асамоа, Маркизио, Хедира (Ринкон, 81), Стураро, Дибала, Пьянич (Куадрадо, 70), Игуаин (Манджукич, 73).

Болонья – Миранте, Торосидис, Иконому, Майетта, Масина, Донса, Вивиани, Жемаили (Пульгар, 71), Крейчи (Риццо, 71), Дестро, Ди Франческо (Мунье, 88).

Огоҳлантиришлар:  Лихтштайнер (17), Торосидис (35), Ди Франческо (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!