АПЛ. “Ливерпуль” 5-ўринга кўтарилиб олди

Бундан бироз олдин Англия Премьер-Лигаси 6-тури бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Ливерпуль” сафарда “Лестер”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур қарама-қаршиликда “тулкилар” 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” тўплаган очколар сони 11 тага етди ва турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.

Англия Премьер-Лигаси. 6-тур

Лестер – Ливерпуль 2:3 (1:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 15 Салах, 0:2 – 23 Коутиньо, 1:2 – 45 Окадзаки, 1:3 – 68 Хендерсон, 2:3 – 69 Варди.

Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Магуайр, Чилуэлл, Марез (Грэй, 61), Ндиди, Кинг, Олбрайтон (Слимани, 80), Окадзаки (Ихеаначо, 74), Варди.

Ливерпуль – Миньоле, Гомес, Матип, Ловрен, Морено, Джан (Милнер, 74), Хендерсон, Вейналдум, Салах, Фирмино (Старридж, 64), Коутиньо (Окслейд-Чемберлен, 79).

Огоҳлантиришлар: Олбрайтон (17), Ндиди (22), Матип (45), Ловрен (56), Миньоле (72), Варди (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!