АПЛ. “Манчестер Сити” 2-ўринга чиқиб олди

 

Англия чемпионати 25-турида “Манчестер Сити” жамоаси сафарда “Борнмут” меҳмони бўлди.

“Шаҳарликлар” қийинчиликсиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 29-дақиқада Стерлинг ҳисобни очган бўлса, Мингз 69-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Мазкур ғалабадан кейин Пеп Гвардиола шогирдлари турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. Айни дамда уларда 52 очко мавжуд.

Борнмут – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 29 Стерлинг, 0:2 – 69, автогол Мингз.

Борнмут – Боруц, Смит, Фрэнсис (Мингз, 23), Кук, Дэниэлс, Серман, Айб (Пью, 76), Уилшер (Афобе, 45), Артер, Фрэйзер, Кинг.

Манчестер Сити –   Кабальеро, Санья, Стоунз, Коларов, Фернандиньо, де Брюйне, Туре (Отаменди, 70), Сильва, Стерлинг (Нолито, 90), Габриэл Жезус (Агуэро, 15), Сане.

Огоҳлантиришлар: Туре (10), Фрэйзер (26), Стерлинг (57), Сане (64), Артер (68).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию