Аббос биринчи ғалабасига тайёрланмоқда

  • 9 февраль, 2017, 23:35
  • 0
  • Бокс
 

19 ёшли боксчимиз Аббос Маҳаммадйўлдошев 25 февраль куни Россияда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказади.

Аббос профессионал рингдаги фаолиятини 2015 йили бошлаган ва ўша йилнинг ўзида Фаррух Файзиев ва Қудратилло Абдуқаҳҳоровдан мағлубиятга учратди.

Бир йиллик танаффусдан сўнг Аббос 28 январь куни яна ринга кўтарилди. Бу гал ёш боксчимиз россиялик Пеле Садоянга ютқазди.

25 февраль куни бўладиган жангда Аббос Маҳаммадйўлдошев россиялик Норман Аллер билан куч синашади. Бу боксчи профессионал рингдаги фаолиятини 28 январь куни бошлади ва дуранг натижа қайд этди.

Аббоснинг бу галги жанги олти раунд қилиб белгиланган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!