Афсонавий Ривалдо “Барселона”га қайтди

 

“Барселона” жамоаси собиқ аъзоси бразилиялик Ривалдо “Камп Ноу” стадионига ташриф буюриб, каталонияликлар раҳбарияти билан учрашди.

Хусусан, Ривалдо “Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеу, вице-президент Жорди Местре ва директорлар кенгаши аъўолари Сильвио Элиас ва Пуа Виланова билан учрашди.

Улар клуб бренди оммавийлигини ошириш учун йўналтирилган “Барселона Афсоналари” лойиҳаси борасида музокаралар ўтказди.  

Эслатиб ўтамиз, Ривалдо “Барселона” сафида 1997–2002 йилларда тўп сурган ҳамда каталонияликлар билан икки карра Испания чемпиони, Европа Суперкубоги ва Испания Кубоги соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!