Агуэрони оладиган жамоа номи маълум бўлди

 

"Манчестер Сити" тўпурари Серхио Агуэро ёзда жамоани тарк этиши деярли ҳал бўлди. Аргентиналик ҳужумчининг жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан муносабатлари кўнгилдагидек эмас, шундоқ ҳам кейинги пайтда захирадан майдонга тушаётган Агуэро клубга бразилиялик Габриэль Жезус келганидан кейин келажаги ҳақида ташвишга тушди.

Айни пайтда бир неча жамоалар Агужрога даъвогарлик қилмоқда. "Манчестер Сити" футболчини "Интер"га жўнатишга қарор қилди. Агар ёзги трансферлар мавсумида миланликлар Агуэро учун 93 миллион евро тўласа, футболчи "Интер" аъзосига айланади.

Ўз навбатида "Интер" раҳбарияти ёзда таркибни кучайтириш учун 400 миллион евро ажратилишини маълум қилган.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию