Аҳмедов Тевес тўп сурадиган жамоа дарвозасини ишғол этди

Ҳозиргина Хитой Супер Лигаси 25-туридан ўрин олган "Шанхай СИПГ" cа "Шанхай Шеньхуа" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Андре Виллаш-Боаш жамоаси 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмдеов "Шанхай СИПГ" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа тўп  сурди.

Қувонарлиси, Одил учрашувнинг 60-дақиқасида гол киритишга муваффақ бўлди. 

Хитой Супер Лигаси. 25-тур

"Шанхай СИПГ" - "Шанхай Шеньхуа" 6:1

Голлар: Халк(56, 75), Ву Леи(58, 63), Одил Аҳмедов(60), Ли Шенглонг(82) - Карлос Тевес(61).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!